- Инвестиция киритиш шарти билан ер ажратиш
- O‘zLiDeP ташаббуси билан Инвестиция кодекси ишлаб чиқилади
- Ўзбекистонга келаётган инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида O‘zLiDeP Инвестиция кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.
- Инвестиция киритиш шарти билан ер ажратиш
- Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар
- Шавкат Мирзиёев ерга бўлган ҳуқуқни бозор активига айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳокимиятлар ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатларидан маҳрум этилади. Ерга бўлган ҳуқуқларнинг турлари 6 дан 3 гача қисқартирилади. Ер участкалари хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. «Газета.uz» ушбу фармон бўйича барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.
Инвестиция киритиш шарти билан ер ажратиш
Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қатор ваколатлари бекор қилинади.
Тегишли президент фармонига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қуйидагилар юзасидан ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинади:
- ер участкаларини тўғридан тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш; бундан мазкур фармонга мувофиқ ер участкаларини давлат ташкилотларига доимий фойдаланишга ажратиш, очиқ танлов якунларини тасдиқлаш, ижара шартномасини имзолаш, ер участкаларини хусусийлаштириш натижаларини расмийлаштириш бўйича ваколатлар мустасно;
- туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;
- суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;
- жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;
- хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.
Қонунчилик ҳужжатларида ушбу фармонда белгиланганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар 2021 йил 1 августдан тўлиқ бекор қилинади.
Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланади.
Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 августдан бошлаб, истисно тариқасида, фақат қуйидаги ҳолларда ер участкаларини тўғридан тўғри ижарага беришга ҳақли бўлади:
- қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига – Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан;
- агросаноат кластерларига – ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифига асосан;
- энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун – лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда;
- чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга – ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида ҳақ тўлаган ҳолда (халқаро бирлашмалар ва ташкилотлардан ташқари).
«Ушбу фармон расман эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан мазкур фармонда назарда тутилганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратиш қатъиян тўхтатилсин», – дейилади ҳужжатда.
Молия вазирлигига бир ой муддатда алоҳида ижтимоий ҳимоя қилинадиган шахсларга, шунингдек, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган шахсларга ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали сотиб олиш харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда қуйидагиларни тасдиқлаши лозим:
- Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;
- Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти;
- Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти.
Ушбу фармонга доир бошқа хабарлар:
Источник
O‘zLiDeP ташаббуси билан Инвестиция кодекси ишлаб чиқилади
Ўзбекистонга келаётган инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида O‘zLiDeP Инвестиция кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан «Инвестиция Кодексининг мамлакат инвестициявий жозибадорлигини оширишдаги зарурлиги» мавзусида ташкил этилган тадбирда Инвестиция кодекси ишлаб чиқиш ҳақида сўз юритилди. Бу ҳақда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Руҳиддинов маълум қилди.
O‘zLiDeP фаолларининг айтишича, хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг энг муҳим асоси бу, инвестиция қонунчилиги билан боғлиқ. Таҳлилларга кўра, соҳани тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Хорижий инвестициялар тўғрисида»ги, «Хорижий инвесторлар кафолатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар, шунингдек, 100 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлардан фойдаланилади.
Тадбирда партия сайловолди дастури лойиҳасининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида ҳам бу борада устувор вазифалар белгилаб олингани таъкидлаб ўтилди. Хусусан, партия қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк ҳуқуқ ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш, тадбиркорлик ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлашнинг истиқболларига қаратилган аниқ вазифаларни қамраб олгани айтиб ўтилди. Зеро, O‘zLiDeP Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибардорлигини ошириш — бу мамлакатнинг жадал ва барқарор ривожланиши, иқтисодиётни рақобатбардошлигининг энг муҳим ва зарур шарти эканига ишонади.
Тадбирда сўз олганларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонга инвестиция киритиш жараёнида шунчалик кўп ҳужжатлар билан ишлаш, уларнинг ҳар бири билан алоҳида танишиб чиқиш, инвестиция ҳуқуқни қўллаш жараёнидаги мураккабликларнинг мавжудлиги инвесторларга маъқул келмаяпти. Шу билан бирга, соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзгарувчанлиги, қонунлардаги ҳаволаки нормаларнинг кўплиги инвестицион муҳитга салбий таъсир кўрсатиб, инвесторларнинг ишончсизлигига сабаб бўлмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, партия инвестиция соҳасидаги муаммоларни баратараф этиш, қулай инвестицион муҳит яратиш орқали ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида инвестиция жараёни билан боғлиқ амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларни унификация қилиш орқали янги Инвестиция кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш хозирги куннинг долзарб вазифаси деб ҳисоблайди. Шу мақсадда партия миллий қонунчилик ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган ягона Инвестиция кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ғоясини илгари сурмоқда. Инвестиция кодекси — Ўзбекистонда инвестиция жараёнини тизимли тартибга солувчи ягона, мукаммал ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳужжат бўлиши лозимлиги таъкидланмоқдп.
Кодексда қуйидагиларни назарда тутиш таклиф этилади:
— Давлат инвестиция сиёсатининг муҳим устувор йўналишларини аниқ белгилаш;
— Қулай инвестицион муҳитни шакллантириш учун давлат ва маҳаллий бошқарув органларининг вазифалари ва мажбуриятларини аниқлаштириш;
— Инвестициялар, инвесторлар турлари ва шаклларини аниқ белгилаш, инвестиция киритиш жараёнини ҳисобини юритиш тизимини жорий қилиш;
— Инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда ҳудудларнинг салоҳиятини, хом-ашё, меҳнат ресурсларини ҳисобга олган ҳолда тақсимлаш тамойилига қатъий риоя этиш;
— Инвестиция киритиш жараёнида инвесторларга ер участкалари, бўш бинолар ажратиш, мухандислик-коммуникация тармоқларига уланиши билан боғлиқ масалаларни аниқлаштириш;
— Инвесторларга Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ масаларни акс эттириш;
— Маҳсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари мақомини аниқ белгилаш;
— Валюта операцияларидаги устуворлик ва эркинликларни кўзда тутиш;
— Инвестиция киритганлик учун имтиёзларни қўллаш қоидаларини аниқ белгилаш мақсадга мувофиқ.
Тадбир давомида шу ва бошқа масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ишлаб чиқилаётган Инвестиция кодексига зарур таклиф ва тавсиялар берилди.
Источник
Инвестиция киритиш шарти билан ер ажратиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорларига асосан сотилиши белгиланган давлат объектлари бўйича савдолар давом этмоқда.
Хусусийлаштириш шаклида сотилиши белгиланган давлат активларининг дастлабки савдолари 2018 йилнинг 28 март куни бўлиб ўтади. Ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда. Ҳужжатлар яна 2 кун қабул қилинади.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 232-80-25 (0-371) 230-41-73, 230-41-70. Факс: (0-371) 230-41-75
Савдоларга марҳамат қилинг!
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нол” харид қийматида сотиладиган давлат активлари бўйича очиқ танлов савдоларига таклиф этади.
Танлов савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилади:
*Объект негизида тиббиёт муассаси ташкил этиш шарти билан сотилади.
**Объектлар тадбиркорлик субъектлари томонидан мукаммал таъмирланиб, уй-жой сифатида сотилади, бунда бунёд этилган уй-жой фондининг 20 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларига, хусусан, вояга етмаган етим болаларни ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида маҳаллий туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.
Инвестиция киритиш мобайнида яратилган ишчи ўринлари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 йил давомида сақланади.
Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил бахоловчи ташкилот томонидан бахолатади,
бунда бахолашга кетадиган сарф харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.
инвестиция киритиш шарти билан “нол” харид қийматида хусусийлаштиришда инвестор томонидан инвестиция киритиш муддати тугаб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг, хусусийлаштирилган объектининг 60 фоиздан кам бўлмаган ҳудуди (бино ва иншоотлар) ишга туширилган ва ишлаб чиқариш билан банд бўлган бўлиши лозим.
Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.
Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2018 йил 28 март куни, соат 9 00 да Тошкент вилояти ҳокимлиги биносининг 1-қаватидаги залида очилади
Танлов хужжатларида ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: 100060, Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган
Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси.
Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;
бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак
Мурожаат учун манзил100060, Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 42-уй. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 230-41-73, 230-41-70. Факс: (0-371) 230-41-80.Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, www.tashvil.gov.uz.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг
(0-371) 259-21-37 ёки Тошкент вилояти рақобат бошқармасининг (0-371) 230-41-75 рақамли Ишонч телефонларига шунингдек Тошкент вилояти ҳокимлигининг (0-371) 232-80-25 телефон рақамларигазудлик билан хабар беришингиз сўралади.
Савдоларга марҳамат қилинг!
Источник
Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар
Шавкат Мирзиёев ерга бўлган ҳуқуқни бозор активига айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳокимиятлар ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатларидан маҳрум этилади. Ерга бўлган ҳуқуқларнинг турлари 6 дан 3 гача қисқартирилади. Ер участкалари хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. «Газета.uz» ушбу фармон бўйича барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги фармонни имзолади. «Газета.uz» ушбу фармон бўйича барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.
Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 августдан бошлаб:
- ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) — доимий фойдаланишҳуқуқи асосида ажратилади;
- мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;
- ижарага олинган ер участкасида қонунчиликда белгиланган тартибда қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектга мулк ҳуқуқи билан биргаликда у жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;
- давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
- барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;
- давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин;
- кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 августдан бошлаб, истисно тариқасида, фақат қуйидаги ҳолларда ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришга ҳақли:
- қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан;
- агросаноат кластерларига — ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифига асосан;
- энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун — лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда;
- чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга — ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун бозор қийматида ҳақ тўлаган ҳолда (халқаро бирлашмалар ва ташкилотлардан ташқари).
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид бир қатор ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинади.
Шундай қилиб, ҳокимият органлари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қила олмайди. Бундан мазкур Фармонга мувофиқ ер участкаларини давлат ташкилотларига доимий фойдаланишга ажратиш, очиқ танлов якунларини тасдиқлаш, ижара шартномасини имзолаш, ер участкаларини хусусийлаштириш натижаларини расмийлаштириш бўйича ваколатлар мустасно.
Бундан ташқари, ҳокимиятлар ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қила олмайди, шунингдек, суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бера олмайди.
Ҳокимятлар хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Қонунчилик ҳужжатларида ушбу Фармонда белгиланганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар 2021 йил 1 августдан тўлиқ бекор қилинади.
Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланади.
Молия вазирлиги бир ой муддатда алоҳида ижтимоий ҳимоя қилинадиган шахсларга, шунингдек, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган шахсларга ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича топшириқ берилди.
Бир ой ичида янги тартибни ҳисобга олган ҳолда ер қонунчилигига ўзгартириш киритиш кўзда тутилган.
8 июнлан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан мазкур фармонда назарда тутилганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратиш қатъиян тўхтатилади.
Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилади. Кенгашга бош прокурор раҳбарлик қилади.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
Электрон онлайн-аукцион ва очиқ танловга қўйиш учун ер участкаларини танлаш, келишиш, аукцион ва танловда иштирок этиш учун мурожаатларни қабул қилиш, аукцион ва танловни ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар, истисноларсиз фақат электрон ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан амалга оширилади.
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер муносабатларига доир ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Икки ой муддатда қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш, йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш бўйича маъмурий регламенти тасдиқланади.
Источник